UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга, автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Пахтакор" куч жиҳатдан биздан устун, буни тан олиш керак. Улар бугун маҳорат эвазига ютиб кетишди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Афсуски, очко йўқотдик, лекин ҳали кураш тўхтамади. Чемпионат тугашига тўртта тур қолди. Имконият бор экан, охиригача курашамиз ва жамоани Суперлигада олиб қолиш учун бор кучни берамиз.

- Иккинчи бўлимда устунлик "Пахтакор" томонга ўтди. "Хоразм"га нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Функционал кучли эмаслигимиз кўринди. Яна бир жиҳат, "Пахтакор"да терма жамоага номзод ўйинчилар кўп ва бу ҳам ўз сўзини айтади. Қолаверса, ироқлик ва эронлик легионери бор, улар ҳам яхши ўйинчи. Бу ҳам ўйинга таъсирини кўрсатди. Афсуски, бизда захира ўриндиғимиз кенг эмас, чемпионат охирларига келиб ўз таъсирини кўрсатмоқда. Лекин "жанг" қилишда давом этяпмиз, ҳеч бир ўйинда қўл қовуштириб қараб турганимиз йўқ. Айтганимдек, жамоамиз келаси йил ҳам Суперлигада ўйнаши учун бор имкониятни ишга соламиз.

- Шаҳрам Самиев кейинги ўйинда майдонга туша олмайди. 

- Ҳа, у қизил карточка олди, бироқ нечта ўйин беришларини билмаймиз. Қаршилик ҳар икки томондан бўлди ва ҳакам ҳар икки жамоа футболчисини жазолади. Комиссия кўриб чиқиб икки ё учта ўйин берса керак.  Вазиятга қараб Аҳроров, Бобожонов, Исмоилов каби футболчиларни майдонга туширамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
23 окт 22:01:01
Бахтиёр Ашуров
Фузаелов жамоани яхши бошқариябди. Айниқса жамоа етакчиларга бош оғриқ бўлиябди.
   
24 окт 11:20:35
Azizxon Sodiqxojayev
Тан бериш керак! МУЖИК эканини яна бир марта кўрсатди. Бошқа мураббийлар каби айбни хакамоик, рақиб, ё бошқа нарсалардан қидирмади!
   
24 окт 08:24:25
Valijon Masharipov
Хоразм олга
   
23 окт 21:46:43
Жамшид Jamshid
Наборот Самиев тушиб 1-таймдаги хоразмни хужумкорлиги тушиб кетди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика