UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Ҳаким Фузайлов: "Имкониятимиз бор" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Имкониятимиз бор"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйнадик. Жорий йилдаги олтинчи дурангни қайд этдик. Чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Ҳавотирли нарса кўрмаяпман. Ишлашда, таркибни кучайтиришда давом этамиз",- дейди Ҳаким Фузайлов. 

- Кетма-кет иккинчи ўйиндирки гол урилганидан сўнг тезкор тўп ўтказиб юборилмоқда...

- Ҳамма айбни дарвозабонга тўнкамоқда. Ўша вазиятда рақибга имконият бериб қўйдик. Ҳар бир чизиқ устида ишлашимиз лозим. Таркибни кучайтиришга эҳтиёжимиз бор. Қишда тезда футболчиларни жалб қилган эдик. Дарвозабон, маркази ҳужум, ҳимояга ўйинчи олиш зарур. Рўзимбой Аҳмедов билан бирга ўйнайдиган форвард етишмаяпти. Айрим позицияларни тўлдиришимиз даркор.  "Шўртан" иккинчи бўлимда ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилди. Умуман олганда омадимиз келмаяпти. Бирга-бир, бўш дарвозага гол уролмадик. Бошқа томонидан бундай ҳавода футболчилар чарчаб қолишлари табиий. Лекин жамоа функционал жиҳатдан тайёр эди. Ўтган йили ҳам менда шундай ҳолат юз берганди. 11-турдан кейин "Нефтчи" катта фарқ билан олдинга ўтиб кетганди. Ҳозир очколар фарқи катта эмас. Имкониятимиз бор. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика