UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  3 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Ҳаким Фузайлов: «Локомотив»ни Суюнов, Парванов ва Усмонхўжаев тарк этди» Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: «Локомотив»ни Суюнов, Парванов ва Усмонхўжаев тарк этди»

Жорий мавсум ўз тарихида биринчи марта кумуш медалга сазовор бўлган «Локомотив» клуби янги мавсумга тайёргарликни биринчилар қаторида бошлаб юборди.
Жамоа энг аввало селекция жараёнини муваффақиятли ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Кўплаб жамоалар ўтган мавсумни сарҳисоб қилишга улгурмай туриб темирйўлчилар ўз таркибига бирин-кетин Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва ниҳоят куни кеча Игнатий Нестеров каби тажрибали футболчиларни қўшиб олишди. Эртадан жамоа аъзолари клуб базасига йиғилишади ва мавсумолди тайёргарликларини бошлаб юборади. Дарвоқе, куни кеча Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси-2014 баҳсларига қуръа ташланди ва «Локомотив»нинг ушбу мусобақадаги потенциал рақиблари аниқлаб олинди. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов клуб расмий сайти учун махсус интервью берди.

- Ҳаким Қаюмович, ОЧЛ-2014 баҳсларига қуръа жараёнини қандай баҳолайсиз? Қуръа «Локомотив»га кутилган рақибларни тақдим этдими?
- Қуръа ташлаш маросимидан олдин жамоамиз саралаш баҳсларининг илк босқичидан озод этилиши ва иккинчи босқичда Қувайт ёки Ироқ вакиллари билан тўқнаш келиши тахмин қилинаётган эди ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Якуний босқичда катта эҳтимол билан Қатарнинг «Лаҳвия» жамоасига қарши тўп сурсак керак, агарда иккинчи босқичдан муваффақиятли ўта олсак. Қисқаси, қуръа бизга кутилган рақибларни тақдим этди. Буёғига машғулотларга зўр бериб, саралашдан муваффақиятли ўтиб олиш ва Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида тўп суришга ҳаракат қиламиз.

- Рақибларни ўрганиш қандай кетмоқда?
- Юқорида айтганимдек, биз тахминий рақибларимизни билардик ва ҳар эҳтимолга қарши улар ҳақида маълумотлар тўплашни бошлаб юборганмиз.Рақиблар аниқ бўлди ва энди уларнинг ўйинлари видеоёзуви туширилган дискларни топишга ва яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиламиз.

- Мавсумолди тайёргарлигининг дастлабки режасига кўра «Локомотив» иккинчи хориж йиғинини Туркияда ўтказишни режалаштирган эди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик режасига ўзгариш киритиладими?
- Албатта. ОЧЛ-2014 саралаш баҳслари тақвими режамизни ўзгартиришга мажбур қилди. Энди жамоа Туркияга бормайди. 11-25 январь кунлари БААда йиғин ташкил қиламиз. Кейин Тошкентга қайтиб 8 февралдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Насиб этса сўнгги босқичга чиқсак, 15 февраль куни сафарда тўп суришимизга тўғри келади. Оралиқ танаффус жуда қисқа бўлгани сабабли хорижда йиғин ташкил этишнинг имкони йўқ.

- Жамоа ўз сафига тўрт нафар футболчини қўшиб олди. Селекция ишлари якунига етди, дейиш мумкинми?
- Йўқ, ҳали селекция давом этади. Шундай экан, жамоамиз сафида янгилар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, селекция жараёнини йил охиригача якунлаб, янги йилдан тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўрмоқчимиз.

- Ўз навбатида жамоани тарк этадиган футболчиларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Жамоамиз ўз сафини бир қатор янги футболчилар билан тўлдиргач табиийки заҳирада қолиб кетаётган айрим ўйинчилар билан хайрлашамиз. «Локомотив»ни Илхом Суюнов, Артур Парванов ҳамда Собир Усмонхўжаевлар тарк этишади. Шунингдек, катта эҳтимол билан ва биз истамасакда жамоани Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Иван Нагаевлар ҳам тарк этиши мумкин. Бу икки футболчимиз билан хориж клублари жиддий қизиқишмоқда.

- Жамоанинг сўнгги харидига айланган Нестеров фақат февраль ойига келиб умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаши мумкин. Табиийки у ОЧЛнинг плей-офф босқичида жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ўйинларда «Локомотив» қайси дарвозабонлар хизматига таянади?
- Жамоада Темур Ғаниев ва умидли ёшлардан бири Сарвар Каримов каби дарвозабонлар бор. Уларга имконият берамиз. Қолаверса, селекция жараёнида таркибимизга яна битта маҳаллий дарвозабон қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.

О.Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика