UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Ҳакамлар маркази директори билан ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ Янгиликлар

Ҳакамлар маркази директори билан ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг янги директори илк бор катта интервью берди.

Бугун Лазиз Қўчқоровдан ўзимизни қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олдик.

— Лазиз ака, ҳакамлар департаменти ЎФА қошида фаолият юритар эди. Марказ "Чиғатой" спорт мажмуасига кўчганидан бугун хабар топди. Бу ерга кўчганингизга анча бўлдими?

— Бу ЎзФҲМнинг олдинги раҳбари Эркин Бахтиёровнинг ғояси эди. Биз унинг ишини охирига етказиб, марказни "Чиғатой"га кўчирдик. Бир ойдирки, шу ерда фаолият юритиб келяпмиз.

— ПФЛдан ҳакамлар марказига ўтганингизга кўп бўлмади. Лекин баъзи ҳамкасбларимизда Лазиз Қўчқоров ОАВдан қочаётгани тўғрисидаги тасаввур пайдо бўлиб улгурган. Ростан ҳам барча интервьюларни рад қиляпсизми? 

— Агар бу гапда жон бўлса, ҳозир сизнинг қаршингизда ўтирмасдим-ку (кулади). Ўзингиз ҳам биласиз, телефоним 24 соат очиқ. Исталган саволга жавоб бериб келяпман. Фақат бир нарсани тушунишингиз керак. Мен иш графигимни кимнингдир режаларига қараб туза олмайман. 

Масалан, бугун 21:00 да мени интервьюга чақиришди. Аммо Про лигада ҳам, Суперлигада ҳам ўйинлар бор. Яйпан ва Бекободдаги баҳслар 19:00 да старт олади. Учрашув якунланиши билан ундаги вазиятларни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Сиз қандай фикрдасиз, асосий ишим турган пайтда телевидениега бориб эфирга чиқишим керакми?

Аслида ишда қандайдир натижа кўрсатмасдан, омманинг эътиборини ўзимга қаратишни ҳам истамайман. Бўлмаса, камера олдига ўтириб олиб гапиришдан осони йўқ. Аммо ҳозир эгаллаб турган ўрним жамоатчилик, журналистлар билан доимий алоқада бўлишни талаб қилади. Шу туфайли ҳеч кимни рад қилганим йўқ. Фақат юқорида айтганимдек, биздаги вазиятни ҳам озгина тушуниш керак. Эшигимиз эса барчага очиқ.

— Баҳсли вазиятларни таҳлил қиладиган экспертлар комиссиясига кимлар киритилган?

— Бу борада сизга чуқурроқ тушунтириш беришим керак. Биласизми, комиссия ўз вақтида нотўғри тузилган экан. Яъни, ЎФА қошида ташкил этилган Ҳакамлар қўмитаси таркибидаги 5 киши (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Попов — таҳр.) айни пайтда комиссияни ҳам шакллантирган.

Бу нотўғри. Биз ЎзФҲМ қошида комиссияни бошқаттан ташкил қиляпмиз. Ҳозир низом ишлаб чиқилди, тез орада тасдиқланиши керак. Унгача баҳсли эпизодларни қўмита аъзолари кўриб туришади.

Экспертлар комиссиясини янгидан ташкил қилиш бизга нима беради? Низом тасдиқланиши билан клубларда фаолият юритаётган мураббийлар орасида кичик сайлов ўтказилади. Улар орасидан 1 нафар мутахассис комиссия аъзолигига сайланади. Шунингдек, футболчилар орасидан 1 киши олиш ҳақида ўйлаган эдик. Ўйинчиларнинг сони жуда ҳам кўплиги туфайли уларнинг номидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қатнашса яхшироқ бўлади, менимча. 

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади: футболчи ва мураббийларнинг экспертлар комиссиясида нима иши бор? Улар майдонда югураётган ўйинчи нималарни ўйлаётганини яхшироқ билишади. Шу жиҳатдан анча фойдали бўлишини кутяпмиз. Асосий мақсад эса комиссия ишидаги шаффофликни таъминлаш.

Бундан ташқари, бир нафар тажрибали хорижлик мутахассис ҳам таклиф қилинади.

— Бизда кўпчилик лайнсменлар (қанот ҳакамлари) гонорарининг камлигидан нолийди. Бу масалани ҳам ўрганяпсизми?

— Менга биринчи куннинг ўзидаёқ бир неча ҳакам таклиф ва эътирозларини билдирган эди. Ҳозир бу масала бўйича ишлаяпмиз. Аниқроқ айтсам, каттароқ ҳомий қидиряпмиз. Чунки ЎзФҲМнинг сметаси йил аввалида тасдиқланган, ундан ташқарига чиқиб кетолмаймиз. Шу туфайли футболга киришга улгурмаган катта компанияларга таклиф билан чиқяпмиз.

Агар ҳомий топа олсак, шу йилнинг ўзидаёқ қанот ҳакамлари ва аёллар футболида ишлайдиган арбитрларнинг гонорари кўтарилади. Агар иложини топа олмасак, келаси йил бошида бу масалада ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти билан гаплашиб оламиз.

— Ўзи ҳакамлар маркази қандай молиялаштирилади?

— Йил бошида шакллантирилган сметанинг 80 фоизи ЎзПФЛ, 20 фоизи ЎФА томонидан қоплаб берилади.

— Февраль ойида қирғиз ҳакамлари Туркияда йиғин ўтказди. Маҳаллий рефериларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарликни хорижда олиб боришни хоҳлашади. Келаси йиллар учун шундай режа борми?

— Қиш келиши билан Анталияда кўплаб жамоалар йиғилади. Масалан, жорий йил 12 та ўзбек клуби тайёргарлик йиғинларини шу шаҳарда ўтказишди. Бу ўртоқлик ўйинлари кўп бўлишини билдиради. Рефери танаффус маҳали қанча кўп назорат ўйинларида қатнашса, формага кириб олиши шунча осон бўлади. Буни биз ҳам тушунамиз. Аммо юқорида айтганимдек ҳамма нарса молиявий томонга бориб тақалади. Имкон топсак, албатта, хориж йиғини ҳам бўлади.

— Ҳакамлар орасидаги "кланлар" ҳақида норасмий жойларда кўп гапирилади. Сиз аллақачон уларнинг ичидасиз. Ҳақиқатан ҳам ичкарида қандайдир гуруҳлар борми?

— Тан олиш керак, бўлиниш бор. Келганим куним бу ҳолат тугаши кераклигини айтгандим. Ривожланишни истасак, ҳаммамиз аҳилликда ҳаракат қилишимиз керак. Оқни оқ, қорани қора демасак, бир қадам ҳам олдинга силжимаймиз.

Ҳозир муҳит анча яхшиланиб қолди. Шу принсип билан давом этсак, кучли ҳакамлар кўпаяди.

— Баъзи реферилар ўзаро суҳбатларимизда машғулот майдонлари йўқлигидан нолишарди...

— Тошкентлик ҳакамлар бўлса керак. Чунки вилоятдагилар бу борада эътироз билдирмаяпти. 

Бу муаммога биз норматив тестлар пайтида дуч келдик. Шундан кейин уларга "Чиғатой" майдонида ҳафтада 3 кун маълум график асосида шуғулланиш имкониятини яратиб бердик. Айни пайтда 15 нафар ҳакам шу ерда тайёрланяпти.

— Анчадан бери гапирилаётган, лекин яна пулга тақаладиган муаммо — ҳакамлар мактаби қайта очиладими?

— Бу бўйича иш бошланган. Ҳозирча ёш ҳакамларни чиқариш учун вилоят ассоциацияларига масъул шахсларни бириктириб қўйганмиз. Аниқроқ айтсак, ёш ҳакамларга ФИФА, ОФК инструкторлари мунтазам дарс ўтади, ўйинларини кўради, улар ишлайдиган мусобақаларни кузатади. 

Биз хоҳлаётган нарса эса ОФК академиясига ўхшаган мактаб шакллантириш. У ерда 4 йил ўқилади. Ўқиш ҳар йил 2 марта оффлайн шаклда бўлади. Йилнинг қолган қисмида эса дарслар онлайн бўлади. Хуллас, шунақа тизимни йўлга қўймоқчимиз. Раҳбарият қўллаб қувватласа, бу нарса амалга ошади.

— Шунингдек, ҳакамликка ўқитиш рус тилида олиб борилиши бўйича ҳам кўп жойда эътирозларни эшитганмиз...

— ИФАБнинг ўйин қоидалари китобини аллақачон ўзбекчага ўгириб бўлдик. Уни аллқачон ФИФАга юборганмиз. Рухсат берилиши билан ҳакамларга тарқатамиз. 

Бўлажак имтиҳонларда ўзбек тили ҳам бўлади. Бундан ташқари, ЎзФҲМ иш юритадиган ҳужжатларнинг 80 фоизи ўзбек тилига ўтказилди.

— Марказда фаолият бошлаганизга деярли 2 ой бўлди. Қайсидир жамоалар ўйиндан кейин расмий протест ҳам ёздими?

— Бир марта бўлди. "Пахтакор" Жиззахдаги ўйиндан кейин протест билдирди.

— Қайси вазиятларга эътироз билдирилган?

— Қизил карточка (Ҳамробековга кўрсатилган — таҳр.) ва хронометраж масаласида. Уларга аллақачон расмий жавоб қайтардик.

Экспертлар фикрига кўра, четлатиш тўғри қарор бўлган. Хронометраж масаласига эътибор қаратсангиз, ҳакам асосий вақтга 7 дақиқа қўшиб берди. Бу муддатнинг 3 дақиқаю 20 сонияси "Пахтакор" футболчиларининг майдонда ётиш билан ўтиб кетади. Пенальти белгиланган эпизод эса 98-дақиқанинг 20-сониясида рўй берди...

"Пахтакор" расмийлари шу ерга келишди. Уларга ҳар 2 вазият тушунтирилди. Ва Агишевнинг қарорлари тўғрилигини тан олиб кетишди. 

— Маҳаллик ҳакамлар билан гаплашганимда баъзи назоратчилар балларни сунъий равишда кўтариб ёки тушириб қўйишини айтишганди. Бу масалани ўрганяпсизми?

— Ҳа, қачонлардир шунақа ҳолатлар бўлган. Биз назоратчиларнинг ўзини ҳам текширадиган босқичга ўтдик. Масалан, "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйинда Темур Тўхтасинов "Нефтчи" посбони Евгений Конюховни майдондан четлатиши керак эди. Бу вазиятни ВАР ҳам оффсайдга чалғиб, ўтказиб юборган. Ўйин назоратчиси (Маъмур Саидқосимов — таҳр.) эса уларга юқори баҳо қўйган. Экспертлар таҳлилидан кейин ҳакамларнинг баҳоси пасайтирилди. Инструкторга нисбатан тегишли чора кўрилди.

— Нега баҳсли вазиятлар таҳлили ЎзФҲМ каналида бериб борилмаяпти?

— Сабаби оддий. Ҳозирча ўйин ҳисобига таъсир қиладиган жиддий хатолар деярли бўлмаяпти. Шунақа катта хатолар бўлса, албатта, оммага тақдим қилинади.

Сиз хоҳлаётгандек, мухлислар эътироз билдирган ҳар бир эпизод таҳлилини каналда бериб борсак, одамларда марказ ҳакамларни оқлаб беряпти деган қараш пайдо бўлади. Бу бизнинг зараримизга ишлаши аниқ. Ваҳоланки, экспертлар таҳлили холис бўлади.

Аммо ўзимизнинг каналда чиқмаса ҳам, исталган журналист ёки клуб вакили учун ҳар доим очиқмиз. Исталган пайтда исталган вазият бўйича хулоса олишлари мумкин. Масалан, сиз бир неча марта қўнғироқ қилиб сўрадингиз. Муаммо бўлдими?

— Ҳакам бўлмай туриб, уларга раҳбарлик қиляпсиз. Бу қанчалик тўғри?

— Жудаям қизиқ савол шу. Аслида сабабини ҳамма билади. Бевосита саволга келсак...

Биринчидан, менга раҳбарият ишонч билдирди. Уларнинг ишончи оқлаш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Табиатим шунақа. 

Иккинчидан, узоқ йиллик ҳакамлик тажрибаси лозим бўладиган вазиятларда мен қарор чиқармайман. Умуман олганда, исталган ҳакамни қўйсангиз ҳам, шундай вазиятларда директор эмас, экспертлар қарори ҳал қилувчи бўлади.

Менинг вазифам марказ фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ва кимлардир ўнг ёки чап томонга оғиб кетишининг олдини олиш.

— Футбол клубларининг орқасида катта тадбиркорлар ёки сиёсий кучлар бўлади. Аниқ биламан, уларнинг айримлари ўйиндан олдин ҳакамларга босим ўтказишга ҳаракат қилишади. Кимлардир сизга таъсир ўтказишга уриняптими?

— Мен футбол оламида бугун пайдо бўлиб қолганим йўқ. Кўпчлик танийди ва принсипларим ҳақида билади. Шунга бўлса керак, ҳеч ким босим қилмаяпти. Агар шунақа ҳолат юз берса, қандай ҳал қилишни ҳам яхши биламан. 

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика