UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ҳафтанинг энг муҳим ўйини: "Der Klassiker"га марҳабо! (превью) Янгиликлар

Ҳафтанинг энг муҳим ўйини: "Der Klassiker"га марҳабо! (превью)

Бугун тунда футбол ишқибозлари Бундеслигани безайдиган даҳшатли ўйин гувоҳига айланишади.

Ҳа, бу Германия класико, яъни "Der Klassiker" номи остида ўтадиган "Боруссия" - "Бавария" қарама-қаршилик мухлисларга ажойиб туҳфани тақдим этади.


Бу жамоалар ўртасидаги ҳар қандай баҳс нафақат Германияда, балки бутун дунёда катта қизиқишга сабаб бўлади.
"Der Klassiker"даги кескинлик, шиддат ва юқори драйв ҳар қандай футбол ишқибозини тв қаршисига михлаб қўяди.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига тўхталадиган бўлсак, "Боруссия" "Бавария"дан 3 очко ортда қолмоқда.
Аслида чемпионатни аъло кайфиятда бошлаган 7-турдан кейин ўзининг энг яқин таъқибчисидан 5 очкога илгарилаб кетган "Боруссия" учун омадсиз серия 8-турдан бошланди. Айнан шу турда "Лейпциг"ни қабул қилган ва муросасиз ўтган драматик баҳсда ютқазган Дортмунд ўйин тонусини йўқотди.


Петер Бошш жамоаси кейинчалик Франкфуртда дуранг ўйнади, Ганноверда эса ютқазди. Жамоа октябрь ойида фақатгина Германия кубоги учрашувида зафар қучди. Бундеслига ва ЕЧЛда эса ғалаба таъмини татиб кўргани йўқ.
Айнан окятбрь ойидаги муваффақиятсиз ўйинлардан кейин "Боруссия"нинг янги бош мураббийи Петер Бошш кескин танқидлар ёмғири остида қолди.
Жамоа нафақат ички чемпионатдаги етакчиликдан айрилди, балки ЕЧЛда ҳам кетма-кет иккита ўйинда Кипрнинг АПОЕЛ жамоасига чора топа олмади.

Дортмунднинг ўтган ойдаги натижаларига фақатгина биргина изоҳ билан баҳо бериш мумкин: Шарманда.


"Бавария"да эса аксинча ҳолатни кузатишимиз мумкин. "Боруссия" чемпионатда пешқадамлик қилаётган пайт "Бавария" инқироз кўчасида сайр қилаётганди. Октябрь ойи "Боруссия" учун омадсиз келган бўлса, "Бавария"га омад қушини қайтарди.
Анчелоттининг муваффақиятсизлигидан кейин раҳбарият италиялик мутахассисни истеъфога чиқарди. "Герта"га қарши кечган 8-тур ўйинида жамоани Вилли Саньоль бошқариб тушди. Аммо бу ўйинда ҳам "Бавария" очко йўқотди. Шундан кейин клуб жамоани энг юқори чўққига қадар етаклаган ва нафақага кетган Юпп Хайнкесни безовта қилишга мажбур бўлди.


Хайнкеснинг нафақадан қайтиши "Бавария"ни уйғотди.
"Фрайбург"га қарши ўйиндаги йирик ғалаба, "Гамбург"нинг таслим этилиши ва "Лейпциг" устидан қозонилган ишончли ғалаба якунда "Бавария"ни тахтга қайтарди.

Бундеслиганинг энг муҳим ва марказий учрашуви олдидан жамоаларни ўрни алмашди. "Der Klassiker" арафасида "Бавария" пешқадам, "Боруссия" эса уларни қувувчи ролида.
Юппнинг қайтиши жамоага кайфият қўшди. Муҳит яхшиланди ва бу нарса натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ўйин эса аста-секинлик билан ўзгармоқда.

"Боруссия"да ўйин зўр, аммо ҳимоядаги бетартиблик, яратилаётган вазиятларни голга айланмаётгани жамоанинг кичик инқирозга учрашига олиб келди.
Айни пайтда жамоаларда икки хил кайфият ҳукмрон.


Юпп  жамоага қайтганидан сўнг "Бавария" қисқа муддат ичида ўзига келиши, натижалар яхшиланиши ва "Боруссия" билан ўйин олдидан пешқадамга айланишини ҳеч ким кутмаганди. Хайнкес қўл остида жамоа нафақат ғалабали серияни давом эттирмоқда, балки ютаётган учрашувларда дарвоза дахлсизлиги ҳам сақланмоқда.

Хайнкеснинг "Бавария" қайтиши мюнхенликларни кучайтирган бўлса, дортмундликларни кучсизланишига олиб келди. Айнан Хайнкес "Бавария"га қайтганидан кейин кутилмаганда "Боруссия"нинг бундеслигада ишлари орқага кетди. Жамоа ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ.

Шу жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, "Бавария" принципиал қарама-қаршилик олдидан руҳий устунликка эга. Аммо "Der Klassiker"да жамоаларнинг ўрни ёки турнир жадвалидаги ҳолати иккинчи даражага тушиб қолади. Бу ўйин ҳар иккала жамоа учун ўзгача тўқнашув ҳисобланади.
Ўйин аҳамияти, учрашув қиймати жуда юқори.


"Боруссия" жамоаси учун яна бир қўшимча мотивация тақдим этадиган жиҳат шуки, биргина ғалаба орқали "Бавария"га етиб олиш мумкин.
Нафақат турнир жадвалида қувиб олади, балки октябрдаги муваффақиятсизликлар ўрни муҳим учрашувдаги ғалаба орқали ёпилади.

Жамоани яна қайта уйғонишига олиб келиши мумкин бўлган ғалаба учун бугун "Боруссия" тиш-тирноғи билан курашади.

Петер Бошш жамоасига яна бир устунлик тақдим этиши мумкин бўлган асосий жиҳатларидан бири - "Сигнал Идуна Парк" стадиони.
Дортмундда ҳар қандай рақиб қайноқ оловли муҳитга дуч келади. Агарда рақиб "Бавария" бўладиган бўлса, унда бу "қайноқ" муҳит янада қайнайди.


Йўқотишлар
Ҳар иккала жамоа сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. "Бавария"даги йўқотишлар "Боруссия"дан кўра анча каттароқ.
Дортмунд жамоаси лазаретида Лукаш Пишчек, Эрик Дурм, Маҳмуд Дауд, Марко Ройс ҳамда Себастьян Роде мавжуд. Загаду эса дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

"Бавария"даги номлар эса анча жарангли. Жамоа етакчиси, қалқони ва сардори Мануэль Нойер, ҳимоячи Хуан Бернат, вингер Франк Рибери ва Томас Мюллер мюнхенликлар лазаретини тўлдириб туришибди. Роберт Левандовски эса умумий гуруҳ билан жароҳатларни бошлаган ва катта эҳтимол билан Дортмундда собиқ жамоасига қарши ўйнайди.


Ўзаро ўйинлар статистикасига назар
Бу жамоалар умумий ҳисобда 63 маротаба дуч келишган.
"Боруссия" ҳисобида 17 ғалаба мавжуд. "Бавария" эса 28 бор ғалаба қозонган.
Қолган 18 беллашувда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати: 70-103, "Бавария" фойдасига.


Бундеслига, 11-тур.

"Боруссия" - "Бавария" (22:30 - МАТЧ ТВ)

"Сигнал Идуна Парк" стадиони.

Бош ҳакам: Тобиас Штилер.

"Боруссия Д": (тахминий таркиб, 4-3-3) Бюрки - Шмельцер, Омар Топрак, Сократис Папастатопулос, Марк Бартра - Шахин, Кагава, Геррейру - Филипп, Обамеянг, Ярмоленко.

"Бавария": (тахминий таркиб, 4-2-3-1) Свен Ульрайх - Давид Алаба, Матс Хуммельс, Жером Боатенг, Киммих - Руди, Мартинес - Коман, Алькантара, Роббен - Левандовски.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика