UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  0 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  3 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  14 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Теглар :  Иқтибослар
Ўтган бир ҳафта ичида футбол олами вакиллари томонидан билдирилган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.

- "Мен ҳаётимда янги босқични бошлашга тайёрман. Кўрамиз, келажак нимани кўрсатаркин. Ҳали яна тўп тепишим мумкин эди, бироқ тугатиш кераклигини тушуниб етдим. Ўйлайманки, тўғри қарорга келдим. Нима бўлишидан қатъий назар, мен фаолиятимдан мамнунман ва энди бошқа иш билан шуғулланаман". (Футболчилик фаолиятини якунлаган Жон Терри кейинги режалари ҳақида)

- "Машғулотлар пайтида Неймар ақлбовар қилмас ҳаракатларни амалга оширади. Лекин мен кўпроқ Мбаппе билан ишлайман, чунки у мендан атиги бир ёш катта. Мбаппе машғулотларда тинмай ишлайди, унинг ёнида туриб кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен ҳам яхши футболчи бўлиш учун машғулотлардан кейин икки соат ўзим қолиб ўзим алоҳида шуғулланяпман. Кўпроқ пас бериш ва тўпни аниқ тепиш устида ишлайман". (ПСЖ клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Тимоти Веа интервьюсидан)

- "Буюк футболчилар доим камтар бўлишган. Мен ҳам улардан ўрнак олишга ҳаракат қиляпман. Машҳур бўлиш учун ўзингни ва бошқаларни ҳурмат қила олишинг лозим. Бу ўринда учта хусусият бор: ҳурмат, итоаткорлик ва аниқ мақсадга эга бўлиш. Онам менга доим зўр футболчи бўлишдан олдин яхши инсон бўлиш ҳақида ўйлашинг лозим дейди". (Килиан Мбаппе "Time" журнали мухбирлари билан суҳбатда)

- "Барселонадан кетаётиб бир зумга ортга қарадим. Бу ерда ўтказган икки йилни эсга олдим ва захирада ўтириб қолган пайтларимдан афсусландим. Аммо ҳаётимдан мамнунман, мен ўзим хоҳлаган жамоага йўл олдим ва яна гол уришни бошладим". (Ижара асосида "Боруссия Д"да ўйнаётган Пако Алькасер интервьюсидан)

- "Турли даврларни бошдан ўтказдим. Бир пайтлари энг қуйи лигада "Уоркингтон Редс" сафида ўйнаб юрардим ва чигалёзди машғулотлари пайтида баъзи мухлислар менга трибунадан тухум улоқтирарди. Аммо ҳаммасига сабр қилиб чидадим ва охири Премьер лигада тўп тепишга муваффақ бўлдим". ("Брайтон" ҳужумчиси Гленн Мюррей бошидан ўтказган воқеалар ҳақида)

- "Футбол - энг катта муаллим. Футбол - ҳаётнинг энг ширин лаҳзаларидан бири". (Эрик Кантона футбол ҳақида)

- "Асосий таркибда илк ўйинимни ўтказганимдан хурсандман. Мен ўзимдан ғурурланаман. Гол уриш ҳар доим завқ бағишлайди. Айниқса, битта ўйинда иккита гол урсанг бундан яхшиси йўқ. Мен ҳар куни янада яхши ўйнашга ҳаракат қиляпман". (Етти карра Олимпиада чемпиони Усейн Болт футболчилик фаолиятини бошлагани ҳақида)

- "Охирги йилларда шуни ўргандимки, футболда лимит белгилаш катта хато экан. 32га кирганимда 35ёшда футболни тугатаман дегандим. 35га кирганимдан сўнг 38да тўхтатаман дедим. Кейин 40 ёшда дедим. Аммо ҳамон дарвозани қўриқлашда давом этяпман. Қачон тугатишимни ўзим ҳам билмайман, балки 6 ойда, балки 1 йилда, балки 10 йилда. Фақат шуни айтишим мумкин, мен ҳамон футболдан завқ оляпман". (Жанлуижи Буффон қачон қўлқопларини михга илиши тўғрисида)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика