Гюндоган октябрда сафга қайтади

Aziz Tukhtamuradov
11 сен 2014, 21:39
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси футболчиси Илкай Гюндоган қачон майдонга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Ҳеч нарсадан қўрқаётганим йўқ. Аввалгидек ўйнаш қўлимдан келади.

Ўз олдимга қўйган мақсадимга эришганман дея олмайман. Чунки, жароҳатимдан сўнг формамни тиклаб олганимча йўқ. Октябрнинг бошларида сафга қайтаман", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи белидаги жароҳати сабабли 13 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›