Гвардиоланинг футболчилар билан муносабатлари оғирлашган, мураббийи ўйинчиларга босимни оширяпти

Aslanov Jasurbek
29 янв 2016, 10:34
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва унинг шогирдлари ўртасидаги муносабатлар таранглашган.

Маълумотларга кўра, бу ҳақда исми ошкор қилинмаётган футболчи маълум қилди. Испан мутахассисига футболчиларнинг дам олиш кунидаги машғулотлари ёқмаяпти. Уларнинг баъзилари Германия ташқарисига сайёхат уюштирмоқда. Натижада футболчилар клубдан электрон почта орқали хат олишган ва энди улар кетаётган жойини маълум қилишга мажбур. Гвардиола учрашувларга тайёргарлик доирасида нохушликлар бўлишини истамаяпти. Мутахассис "Гамбург"га қарши баҳсдан (2:1) олдин футболчилардан профессионалроқ бўлишни талаб қилган.

Шу билан бирга, Гвардиола футболчиларга бўлган босимни оширмоқда. Агар қоидалар бузилса футболчилар жиддий жазоланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker