Гвардиола Хави иштирокидаги матбуот анжуманига ташриф буюрмоқчи
08 ноя 2021 07:35
Янгиликлар
Гвардиола Хави иштирокидаги матбуот анжуманига ташриф буюрмоқчи
“Барселона” бугун “Камп Ноу”да Хави иштирокида матбуот анжумани ўтказади.
Тадбирга клуб тарихидаги энг ёрқин мураббийлардан бири ва ҳозирда “Ман Сити”га устозлик қилаётган Пеп Гвардиола келиши кутилмоқда. Хави 2008-2012 йиллар давомида Гвардиола қўл остида “Барса”да ўйнаган ва жамоа билан кўплаб титулларни қўлга киритганди.
Шунингдек, матбуот анжуманида каталонияликлар раҳбари Жоан Лапорта ҳам қатнашади. Янги мураббий қўл остидаги илк жамоавий машғулотлар эса сешанбада ўтади. “Барселона”ни олдинда 20 ноябр куни “Эспаньол”га қарши дерби кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар