UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  3 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Гвардиола: "Вердер" кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлди, мана шу нарса жуда хавфли" Янгиликлар

Гвардиола: "Вердер" кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлди, мана шу нарса жуда хавфли"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, унинг жамоаси мавсум бошида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Бундеслигада рекорд ўрнатиш ҳақида ўйламаяпти.

Агар мюнхенликлар "Вердер"ни мағлуб этса ўзларининг ғалабали сериясини тўққизтага етказади ва бу натижани ҳозиргача ҳеч ким қайд этмаган.

"Рекорд қайд этсак яхши бўлар эди, аммо мен учун қандай ўйнашимиз муҳимроқ. Тўхталиш бўлгунига қадар биз барча учрашувларда кўплаб хавфли вазиятлар яратдик ва рақибга деярли имконият бермай келяпмиз. Яхши ҳаракат қилишимизнинг сабаби жамоадаги юқори рақобат, аммо ҳозир бироз ҳавотирдаман, чунки 13 нафар футболчи билан доимо юқори даражада ўйнаб, барча совринлар учун курашиб бўлмайди.

"Вердер" яхши прессинг уюштирадиган агрессив жамоа. Уларда жуда тезкор футболчилар бор ва рақиб стандартларда хавфли. Агар биз уларнинг қарши ҳужумларини назорат қилмасак, муаммоларга эга бўламиз. Асосий хавф - уларнинг кетма-кет тўрт маротаба учраган мағлубияти" - дейди Гвардиола.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика