

“Венгер хотиржам бўлаверсин. Бу рекорд унга тегишли, “Сити” уни қайтариш ниятида эмас. Ўшанда “Арсенал”да ажойиб ва фантастик жамоа бор эди. Биз бу рекордни такрорламоқчи эмасмиз, аммо мавсумни яхши ўтказиб, якшанба куни “Арсенал” устидан ғалаба қозонмоқчимиз”, дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN FC.
“Манчестер Сити” АПЛ 10-туридан сўнг 9 ғалаба ва бир дуранг натижа билан жадвалда карвонбошилик қилмоқда.



