Гвардиола: "Уларни ўйламасдан тинч ухладим"

Mirjalol Normatov
27 апр 2021, 23:33
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ ярим финали доираида ПСЖга қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.

Мураббийга Неймар ва Килиан Мбаппе ҳақида савол берилди.

"Ўтган тунда уларни ўйламасдан тинч ва хотиржам ухладим. Биз уларни жамоавий ҳимоя орқали тўхтатиб қолмоқчимиз. Ҳа, ўйин давомида бошқа яна қандайдир ишлар қилишимизга тўғри келар, бироқ улар ўйлаш учун вақт беришмайди.

Балки биз қарши ҳужумларда ўйнашимизга тўғри келар. Чунки ПСЖнинг таркиби жуда ҳам ҳайбатли", - деди каталониялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›