Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"
11 ноя 14:01
Янгиликлар
Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силвани ўзи билан ишлаган энг ақлли ўйинчилардан бири деб атади.
"У бундай ўйин устаси. Тезлик, тўпни олиб қўйиш, тезлашиш ва секинлашиш, интуиция ва вазиятларни бошқариш. У мен учратган энг ақлли ўйинчилардан бири. Бернарду ўтган мавсум қийналди. Баъзан у: "Пеп, мен чарчадим. Ақлим ва оёқларим энди майдонда эмас", дерди. Бироқ у ҳар доим ёнимизда эди. Шунинг учун ҳам у бизнинг сардоримиздир", – деди Гвардиола.
Силва 2017 йилдан бери "Манчестер Сити"да. Бу вақт ичида 31 ёшли португалиялик барча мусобақаларда "шаҳарликлар" сафида 422 ўйин ўтказиб, 73 та гол урди ва 75 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар