Гвардиола мавсум охирида Англияга ўтишини тасдиқлади
05 янв 2016 18:45
Янгиликлар
Гвардиола мавсум охирида Англияга ўтишини тасдиқлади
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз кучини Англияда синаб кўрмоқчи.
"Менга янги чақирув керак ва Англияда мураббий сифатида ишлаб кўрмоқчиман. Инглиз стадионларидаги атмосферани ҳис қилиш ниятидаман. 44 ёшдаман ва бу Англияга ўтиш учун жуда яхши вақт. Таклифлар бор, аммо ҳозирча ҳеч қайси клуб билан шартнома тузганим йўқ. Янги клуб борасида қарор қабул қилганимда, сиз буни биринчилардан бўлиб биласиз. "Бавария"даги атмосфера жуда ажойиб ва жамоа шундай қолиши учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Гвардиола.
Фикрлар