UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  28 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди Янгиликлар

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг 53 млн фунт стерлингга тушган португалиялик легионери Матеус Нунесни ярим ҳимояда ўйнаш учун етарлича ақлли эмас деб ҳисобламоқда.

"Сити"нинг МЮ билан "Олд Траффорд"да 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ўйинидан сўнг Нунес яна ўнг қанот ҳимоячиси позициясида майдонга тушганди. Гвардиола матбуот анжуманида ярим ҳимоячи учун зарур бўлган муҳим фазилатни айтиб ўтди ва унинг фикрича, бу нарса Нунесда йўқ.

Пепнинг айтишича, Матеус Нунесда майдон марказида тўп тепиш учун совуққонлик етишмаяпти, бироқ ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида истиқболи борлигини таъкидламоқда.

"У жисмоний тайёргарлиги туфайли яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланиши мумкин. Менимча, у марказда ўйнаши керак бўлган футболчи эмас, чунки у етарлича ақлли ва зийрак эмас", – деди Гвардиола.

"Сити" Нунесни 2023 йилда 53 млн фунт стерлингга ярим ҳимоя учун сотиб олганди. Сўнгги ўйинларда у январь ойида Италиянинг "Милан" клубига ижарага берилган ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокернинг ўрнини эгалламоқда.

"Манчестер дербиси"дан кейин "шаҳарликлар" 52 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика