Гвардиола "Манчестер Сити" футболчиларидан инглиз тилида гаплашишни талаб қилмоқда

Tolibjon Qosimov
18 окт 2017, 21:27
Айни пайтда "Манчестер Сити"да 11 турли миллатдаги футболчилар бор.

Бош мураббий уларнинг ҳар бири инглиз тилида гапиришини хоҳламоқда. "Daily Mail"нинг хабар беришича, Гвардиола ҳатто ватандош бўлган ўйинчиларга ҳам ўзаро суҳбатда она тилидаги жумлаларни ишлатишни таъқиқлади. Гвардиоланинг фикрича, бу каби жипслашув жамоага ёрдам беради. Мураббийнинг методи ҳақида ҳимоячи Николас Отаменди гапириб ўтди.

"Пеп инглиз тилини ўрганишимизни талаб қилмоқда ва фақат шу тилда гапирмоқда. Ҳатто, декабрь ойида инглиз тилидан имтихоним бор", - деди Отаменди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Fox Sports Radio