

51 ёшли испаниялик билан шартнома икки йилга узайтирилди. Энди битим 2025 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача мўлжалланганди. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда.
Унинг қўл остида клуб тўрт марта АПЛ ва Англия Лига Кубогида ғолиб бўлди, шунингдек, Англия Кубогини ҳам қўлга киритди.



