

Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлди, мамлакат лига Кубогини қўлга киритди ва Англия Суперкубоги ғолибига айланди.
"Ҳар бир инсон севимли бўлишни истайди. Бутун умрим давомида манкуниан бўлиб қолишни хоҳлайман. Доимо "Манчестер Сити" мухлиси бўламан ва ҳеч қачон Англия Премьер-лигасининг бошқа клубини шуғуллантирмайман. Мухлисларимиз меҳрини ҳис қиляпман" - дейди Гвардиола.



