

"Кучли жамоа ғалаба қозонди. Биз яхши ўйнай олмадик, айниқса учрашув бошида. Учрашувни ёмон бошлаб, кейин вазиятни ўнглаган ўйинларимиз кўп бўлган. Лекин бу сафар эмас.
Сиз бундай ўйинларга тайёр бўлмасангиз гол учун саноқли сантиметрлар етмай қолади. Тайёр бўлсангиз гол ура оласиз.
Бу ёмон оқшом эди. Рақиб яхши ўйнади ва уларни табриклаймиз. Ўйинда ғалаба қозониш учун бунга лойиқ бўлиш керак. Биз лойиқ эмасдик", - деди Гвардиола.



