UZ

Гвардиола Эрик Гарсия фаолиятини "Барселона"да давом эттиришига ишончи комил Янгиликлар

Гвардиола Эрик Гарсия фаолиятини "Барселона"да давом эттиришига ишончи комил

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Эрик Гарсиянинг "Барселона"га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Эрикнинг кетишига ишончим комил. Бу қишки трансферлар ойнасида ёки ёзда содир бўлади, барчаси клубга боғлиқ", - дейди испаниялик мутахассис.

Олдинроқ, "кўк-анорранглилар"нинг жорий трансферлар ойнасида Гарсия билан шартнома имзоламаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди.

Эрик "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи "Манчестер Сити"да 2017 йилдан бери ўйнайди. Испаниялик ўйинчи жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика