Гвардиола: "Давид Сильва - Хави ва Иньестанинг аралашмаси"
17 май 2018 17:35
Янгиликлар
Гвардиола: "Давид Сильва - Хави ва Иньестанинг аралашмаси"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Давид Сильва ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Сити" ва "Барселона"даги муваффақиятларим сабаби - ярим ҳимоя. Хави тўпни назорат қила оладиган ва ўйлашга қодир футболчи эди. У шунчаки тўпни йўқотмаган. Хави ўйин ритмини бошқариб, уни ўқирди ва тезлаштирар эди. Андрес ҳам шундай сифатларга эга, аммо у доимо темпни ўзгартирган. Давид Сильва бу икки футболчининг аралашмаси. У тўпни қандай ушлаб қолиш ва ўйинни тезлаштиришни яхши билади" - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар