UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Гвардиола: “Бу биз учун охирги босқич эмас” Янгиликлар

Гвардиола: “Бу биз учун охирги босқич эмас”

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЧЛ 1/8 финал дорасидаги “Реал”га қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.

“Клубнинг муаммолари ҳали тугаганича йўқ. Биз судга шикоят хатини жўнатганмиз. Лекин аниқ ечим нима бўлишини билмайман. Агар у қабул қилинмаса, жавобни қабул қилишга мажбурмиз. Жамоанинг ҳар доимги позитив ва совуққон кайфиятини сақлаб қолганман. Биргина жамоамга ишона олмайман, бизга ҳозир мухлисларнинг далдаси муҳимроқ. Табиийки, биз мусобақанинг “қироллари”га қарши майдонга тушамиз, бунинг устига Мадридда. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин бу “Сити” учун охирги босқич дегани эмас. Ахир охирги йўлда ҳам қандайдир имкон бўлган. Йўқотадиган деярли ҳеч нарсамиз қолмади.

Бу эндигина биринчи ўйинлигини эсдан чиқармаслик керак. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Аксинча, мен бу ўйинни анчадан бери кутаётгандим. Чунки АПЛда биз тайёрланган ва ўйлаб қўйган ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз. Бу эса ажойиб имконият. Ҳеч қачон йўқ жойдан мотивациаяни кутиб турмаслик керак, гарчи у охирги ўйин бўлса-да. Барча мотивация футболчиларнинг ўзида. Давид Сильва айтганидек, бирлаш ва мағлуб эт”, - дейди шаҳарликлар устози. 

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да старт олади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика