Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди
22 фев 2021 08:05
Янгиликлар
Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди
"Кутилганидек ўйин оғир кечди. Жиддий меҳнат қилишимизга тўғри келди. "Арсенал" ва Артетага қарши ўйнаш қийин. Шунинг учун, футболчиларимдан миннатдорман.
Микел барча нарсани билади. У дўстим бўлгани учун бу гапларни айтаётганим йўқ. У ақлли. Мен уни жамоасини кузатиб, кўп нарса ўрганганман. Бугун ҳам келажакда фойдаланишим мумкин бўлган нарсаларни кўрдим. У футбол ҳақида барча нарсани билади.
Одамлар бизнинг ғалабали сериямизни кўриб, барчаси осонликча рўй беряпти деб ўйлашмоқда. Мен бунақасини кутмагандим. Бажараётган ишлари учун футболчиларимдан миннатдорман. Бундай ўйинларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш - айнан биз бажаришимиз лозим бўлган вазифадир.
Олдинда яна АПЛдаги 4 та уй ўйини бор. Биз нима истаётганимизни тушунамиз. Катта қадам ташлашни хоҳлаймиз", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар