Гвардиола Англияда навбатдаги рекордни ўрнатди

Aziz Tukhtamuradov
21 апр 2022, 09:12
"Шаҳарликлар" АПЛнинг қолдирилган 30-тури доирасидаги ўйинида "Брайтон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида 250-ғалабасига эршди. 

Ушбу натижани қайд этиш учун испаниялик мураббийга 344 та ўйин керак бўлди. Бу Англиянинг юқори дивизионида ишлаган мураббийлар учун рекорд кўрсаткич. 

Жозе Моуриньога 250-ғалабани қўлга киритиш учун 396 та ўйин керак бўлган. Кенни Далглишда бу рақам 429, Арсен Венгерда 433, Дон Ревида эса 439 тани ташкил этади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›