

"Агуэронинг аҳволи жойида. Сўнгги вақтларда у майдонга тушмаяпти, бунга икки аҳмоқ мураббий сабаб! Серхионинг сифатларига ҳеч ким шубҳа қилмайди, бироқ таркибимизда 20 ёки 21 нафар футболчи бор. Биз футболчиларга адолатли бўлишимиз ва ҳаммага бир хил қарашимиз керак.
Агуэро ўйнаётганида мамнун бўлиб, ўйнамаганида ғазабланадиган одам эмасман. Уч боланинг отасиман. Мен фақат адолатли бўлишни истайман. Уларда қуйидаги гапни айтиш учун сабаб бор: "Мен ўйнашга муносибман". Нафақат Агуэро, бошқалар ҳам шундай дея олади" - дейди Гвардиола.



