

"Ўйинимизнинг кўплаб ижобий томонларини кўрдим. "Арсенал"ни мағлуб этишимизни истаган эдим. Агар ғалаба қозонганимизда ўзимизга бўлган ишонч янада ортарди, аммо бу тайёр эмасмиз дегани эмас.
"Манчестер Сити"нинг ҳар бир футболчиси муҳим ролни ўйнайди. Учта ўртоқлик учрашувидан сўнг қандайдир хулоса қилиб бўлмайди. Бизни узоқ йўл, кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Тайёр бўлган футболчилар майдонга кўпроқ тушади. Ҳар бир футболчи ҳар уч кунда ўйнашга тайёр эмас" - дейди Гвардиола.



