UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Ғулом Ўрунов: "Динамо"га ўтишда иккиланмадим" Янгиликлар

Ғулом Ўрунов: "Динамо"га ўтишда иккиланмадим"

Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Самарқанднинг «Динамо» клуби айни пайт ўқув-машғулотлар йиғинини Тошкентда олиб бормоқда.
Самарқандликлар ҳар йили қишда анъанавий тарзда ўтказиладиган ПФЛ кубогида ҳам иштирок этишди. Ҳозирда жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишяпти. Улар орасида ярим ҳимоячи Ғулом Урунов ҳам бор. «Арслонлар»нинг навбатдаги машғулотлари ниҳоясига етгач, футболчини суҳбатга тортдик.

- Ғулом, жамоангиз янги мавсумга тайёргарлик доирасида ПФЛ кубогида қатнашди. Умуман олганда, бу турнир хусусида нима дея оласиз?


- Мусобақа нисбатан яхши кечди. 16та жамоа иштирокидаги ушбу  турнирда клубимиз «В» гуруҳидан жой олган ҳолда, «Қўқон-1912» (3:0), «Сўғдиёна» (3:0) ва «Бунёдкор-2» (1:0)га қарши баҳс олиб борди. Эътиборлиси, биз барча рақибларимизни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Бу босқичда «Машъал» билан куч синашдик. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаганлиги боис пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди ва унда омад биздан юз ўгирди - 3:4.

- ПФЛ кубогида «Динамо»нинг олдига қандай вазифа қўйилганди?


- Ушбу мусобақада қатнашаётган клублар кўпроқ ўз олдиларига футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаш ва ўйин амалиётини ошириш вазифасини қўйишади. Лекин ҳар қандай клуб турнирда ғолиб чиқишни ҳам истайди. «Динамо» бундан мустасно эмасди. ПФЛ кубогини қўлга киритсак, бу XXIII миллий чемпионат олдидан қўшимча куч-қувват берарди. Афсуски, ниятимиз амалга ошмади. Шундай қарамай, бу мусобақадаги иштирокимиз чемпионат баҳсларида бизга асқотади, деб умид қиламан.

- Ўтган мавсумнинг 2-даврасини Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўтказгандингиз. Жамоага «Пахтакор»нинг собиқ устози Мурод Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Шуни ҳисобга олиб айтсак, Фарғонада қолишингиз мумкин эди-ку...

- Тўғри, ўтган йилги мавсумнинг биринчи даврасида «Пахтакор»да айнан Мурод ака қўл остида ўйнадим. Бундан ташқари, у кўп йиллар мобайнида пойтахт  жамоасида ишлади ва ўзаро муносабатимиз яхши. Хуллас, янги мавсумни ҳам Фарғона клубида ўтказишим эҳтимолдан холи эмасди. Аммо «Пахтакор» раҳбарияти ижарадаги футболчиларни ортга қайтарди. Шундан сўнг «Динамо»дан таклиф тушди ва клуб раҳбарлари бу борадаги фикримни сўрашди. «Кўҳна шаҳарликлар» устози Равшан Ҳайдаровни яхши билганлигим, «Пахтакор» ва «Қизилқум» клубларида унинг бошқарувида ўйнаганлигим сабабли таклифни иккиланмай қабул қилдим. Равшан Акмалович - яхши мутахассис. Айниқса, машғулотларни қизиқарли олиб боради ва рақибга мос тактика танлайди. Қисқаси, барчасини тарозига солиб, жорий йил ҳам Равшан ака билан бирга фаолият юритишни маъ-қул кўрдим.

- Демак, трансфер ҳуқуқингиз ҳали ҳам «Пахтакор»га тегишли...

- Шундай. Клуб билан яна бир йиллик шартномам бор. Аммо янги мавсумни «шерлар» таркибида бошламаслигим аниқ. Чунки жамоанинг хориж йиғинларида иштирок этмадим.

- Умуман, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Миллий чемпионатимиз аввалгиларига қараганда, анча қизиқарли кечади, менимча. Чунки кўплаб клублар ўз таркибларини кучайтиришяпти. Чемпионлик учун эса асосан «Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор» клублари кураш олиб борсалар, ажабмас. Ушбу жамоаларга «Олмалиқ» ҳам муносиб рақобат кўрсатиши мумкин.

- Лекин «Пахтакор» ўтган мавсум совриндорлар қаторидан жой ололмади...


- Ўтган йилдагидан фарқли ўлароқ, «Пахтакор»нинг совриндор, ҳаттоки, чемпион бўлиши имконияти анча баланд. Зеро, жамоа шунга яраша кучайтирилди. Бундан ташқари, ёшларнинг тажрибалари ҳам ортди. Умуман олганда, «шерлар» бу йил бошқача ўйин намойиш этишади.

- «Динамо»-чи, клуб нечанчи ўрин учун кураш олиб бориши мумкин?


- Таъкидлаганимдек, Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Менимча, жамоа кучли бешликдан жой олиш учун курашиш салоҳиятига эга. Клуб олдидаги вазифаларни бажаришда мен ҳам чиройли ўйин ва голларим билан муносиб ҳисса қўшаман, деган умиддаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика