

Жорий мавсумни Грузия чемпионати вакили Кутаисининг "Торпедо" жамоасида бошлаган ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоев Ўзбекистонга қайтди. Ярим ҳимоячи "Сурхон" билан шартнома имзолади.
Фаолияти давомида "Металлург", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", Бангладешнинг "Арамбат", "Бразерс Юнион" клубларида ўйнаган ҳамюртимиз эндиликда термизликлар шарафини ҳимоя қилади. Таъкидлаш жоиз футболчи кутаисиликлар таркибида 13та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 1бор ишғол қилди ва жамоадошининг 1та голига ассистентлик қилди.



