UZ

Гризманн: "Тоғам Месси ҳақида ёмон гапирди? Мен у билан тўйимдан сўнг учрашмаганман" Янгиликлар

Гризманн: "Тоғам Месси ҳақида ёмон гапирди? Мен у билан тўйимдан сўнг учрашмаганман"

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн тоғасининг "кўк-анорранглилар" етакчиси Лионель Мессига айтган гапларига муносабат билдирди.

"Менинг тоғам Лионель ҳақида танқидий гапирди? Мен тўйимдан сўнг у билан гаплашмадим. У таклифнома олди, аммо келмади. Шундан сўнг биз у билан алоқага чиқмадик.

Тоғамнинг танқидига қарамасдан, Месси уни ҳурмат қилишимни ва маҳоратига лол қолишимни билади. Барча у билан муаммоим йўқлигини билишини хоҳлардим", - дейди француз.

Гризманн жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика