Гризманн: "Тер Штеген биз учун ярим ҳимоячидек"
08 дек 2019 12:27
Янгиликлар
Гризманн: "Тер Штеген биз учун ярим ҳимоячидек"
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ЛаЛига доирасида "Мальорка" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ажойиб учрашувимизни ўтказишни истагандик. Воқеаларга бой биринчи бўлимни ўтказдик, умуман олганда тайм биз учун ёмон якунланмади. Месси ва Суареснинг ўйинларини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Қўлга киритилган ғалабадан хурсандмиз. Бироқ тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, чунки ҳали мавсум олдинда. "Атлетико"да ҳужумнинг ҳар бир эпизодигача яхши тушунардим. Бу ернинг тактикасига ҳозиргача кўникиб бўлганим йўқ.
Тер Штегеннинг паси? Агарда адашмаётган бўлсам, дарвозабон пас ошириб берган илк голим эмас. "Реал Сосьедад"да Клаудио Браво ҳам менга голли пас узатганди. Бироқ Марк-Андре ажойиб, у таркибимизда ярим ҳимоячидек ўйнайди. Ҳа, идеал узатма бўлди", - деди Гризманн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар