Гризманн севимли ёрини табриклагани учун 3 минг евро жарима тўлайди

Narzulla Saydullayev
9 мар 2017, 09:25
«Атлетико» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн жарима тўлайди.

Испания Қироллик футбол федерацияси футболчини «Валенсия»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) жазолади.

Гризманн ўша ўйинда гол уриб футболкасининг тагидаги табрик ёзилган майкани барчага намойиш этганди. Қўмита ушбу ҳаракат учун футболчига сариқ карточка берди ва 3 минг евро жарима белгилади.

Регламентга кўра футболчилар ҳеч қандай ёзувларни кўрсатишлари мумкин эмас.

«Қиз болани табриклаганим учун сариқ карточка ва жарима… Уч кундан сўнг. Бошқа иш билан шуғулланинг», – деб ёзади француз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com