UZ

Сўнгги янгиликлар

Гризманн "Барселона"да қолишни хоҳласа, маоши камаяди Янгиликлар

Гризманн "Барселона"да қолишни хоҳласа, маоши камаяди

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳозирги клубида қолишни хоҳласа, маоши тушишига тўғри келади.

Каталония клуби бир неча ўйинчиларнинг жуда юқори маоши сабаб чиқимларни камайтирмоқчи. Улар айнан Гризманнинг сотувини кўриб чиқишмоқда.

Аммо, француз "Барселона"да қолишни хоҳласа маоши камаяди. Ўйинчи ҳозирда йилига 35 млн евро атрофида маош олмоқда.

2019 йилда "Атлетико"дан "Барселона"га 105 млн евро эвазига ўтган футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика