Гризманн "Атлетико"нинг таклифини рад этди

Mirjalol Normatov
4 мар 2018, 17:19
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоаси билан шартномасини узайтириш борасидаги таклифга рад жавобини берди.

"Le10Sport" нашри хабарига кўра, "матрасчилар" раҳбарияти 26 ёшли футболчининг маошини йилига 7 млн евродан 10 млн еврогача кўтаришга рози бўлишган. Бироқ бу францияликни қаноатлантирмаган. Унга "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ушбу мавсумда Гризманн "Атлетико" учун 33 учрашув ўтказди ва 20 гол уриб, 10 голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le10Sport