

"Агар мен "тўққизинчи" позициясида керак бўлсам, шу ердаман ва ёрдам беришга тайёрман. Чап қанот ёки марказ, ҳар қандай позицияда ёрдам беришга тайёрман.
Биз янги мураббийдан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳали ҳам яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, аммо биз тўғри йўлдамиз", - дейди Гризманн.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўтган йилнинг ёзида "Барселона"га "Атлетико"дан 120 миллион евро эвазига ўтган эди.



