Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда
27 мар 2023 19:48
Янгиликлар
Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда
Барча айбловлари олиб ташланган Мэйсон Гринвуд "Манчестер Юнайтед"да қолмайдиганга ўхшаяпти.
Маълумотларга кўра, футболчи ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Улардан бирида, футболчи Криштиану Роналдуни "Реал"да ўйнаган пайтида "ўлик" дея атаган экан. Шундан сўнг, мураббийлар Мэйсонга ўзини яхши тутиши ҳақида кўрсатмалар беришган.
Яна бир миш-мишда футболчи ёшлар жамоасидаги дўстларига ортиқча гапирган. У истаган жамоадошини "ахлат" дея олган ва машғулотларда кутилмаган воқеалар содир бўлса "Манчестер Сити"га ўтиб кетиш билан таҳдид қилган.
Айни дамда 21 ёшли футболчи севган қизи Хэрриет Робсонга ҳужум қилгани учун МЮ машғулотларидан четлатилган.
Фикрлар