Грилиш - Беллингем ҳақида: "Қўрқинчли томони шундаки, у 18 ёшда"

Mirjalol Normatov
30 мар 2022, 22:52
Англия термаси ҳужумчиси Жек Грилиш Кот-д'Ивуар термасига қарши ўйиндан кейин Жуд Беллингем ҳақида гапирди.

"Ҳали бундай футболчини кўрмаганман. Қўрқинчли томони шундаки, у 18 ёшида дахшатли ўйин кўрсатмоқда. Жуда тажовузкор, худди 26 ёшли футболчига ўхшайди. Унинг техник кўникмалари жуда юқори.

18 ёшимда бу даражага яқин ҳам бормагаман. "Ноттс Каунти"да ўйнаб юрганимда кичкинагина йигитча эдим.

18, 19 ёшли иқтидорли футболчилар бор, аммо улар Беллингем каби важоҳатли ўйнамайди. Жуд универсал футболчи ва исталган позицияда ўйнай олади", - деди Жек.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›