UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  11 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида "Наманган ФА" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтганимдек, ҳозирги пайтда исталган жамоа ўзининг энг яхши сифатларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Бугун кубок ўйини бўлгани учун рақиб бизга жанг таклиф қилди. Чунки бошида уларнинг ўйини ўхшаётганди. Бу бизга муаммолар келтириб чиқарди. Нега биз ўйинга жуда кеч кириб боряпмиз. Фақатгина 36-дақиқага келибгина рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ҳа, унгача кўплаб вазиятлар яратгандик. Яна ўша муаммо бизда оқсамоқда: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик. Албатта, кўпроқ уришни истагандик. Бироқ ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп.

- Кўплаб мураббийларнинг фикрига кўра, кубок ва чемпионат ўртасидаги ўйинлар фарқи катта. Бугун шундай фарқ сезилдими?

- Кубок қисқа муддатли турнир. Шу сабабли бу ерда исталган вақтда йўқотилган очколар оёқдан чалиши, гуруҳдаёқ жамомани олиб қолиши мумкин. Шу сабабли бу ерда барча курашишга ҳаракат қилмоқда. Агарда бу ерда ҳам чемпионат каби узоқ давом этадиган турнир бўлганида, барчанинг муносабати бошқачароқ ва илк турданоқ чиройли ўйин учун ўйнашган бўларди.

- Кубокдаги вазифа қандай?

- Ҳозирча бошланғич вазифа бу очколарни олиб, гуруҳдан чиқиш. Кейинчалик қўлдан келганча ғалаба қозониб, балки финалгача етиб бориб қолармиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика