Григорий Колосовский: "Ғалаба катта меҳнат эвазига қўлга киритилди"
25 апр 2016 20:50
Янгиликлар
Григорий Колосовский: "Ғалаба катта меҳнат эвазига қўлга киритилди"
Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.
- Ўйин ҳар иккала жамоа учун қийин кечди. Зич тақвим бизнинг ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугунги ғалаба жуда катта меҳнат эвазига қўлга киритилди. Шунингдек, "Пахтакор" ҳақли ғалабани қўлга киритди. Камолиддин Тожиев "Бунёдкор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу албатта жамоамиз учун йўқотиш. Аммо футболда алмаштириб бўлмас футболчилар бўлмайди. Унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабада Тожиевнинг хизмати жуда катта бўлди. Камолиддин Тожиев ажойиб учрашувни ўтказди. Машариповнинг захирада қолдирилгани бу зич тақвим билан боғлиқ. Унда ҳеч қандай жароҳат йўқ.
Фикрлар