UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Ал Гарафа" - "Ал Насср". Роналду асосий таркибдами?  0 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  13 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  12 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  28 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  10 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5

Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлганингиздек, оғир ўйин ўтказдик. Учрашув бошидаёқ четлатишга дуч келганимиз режаларни ўзгартириб юборди. Қарши ҳужумларда омадимизни синаб кўришга ҳаракат қилдик. Битта зўр вазиятимиз бўлди, гол урганимизда бошқача ўйин бўларди.

- Натижа сизни қониқтирдими?

- Натижа борасида айтсам, албатта йўқ. Лекин ўйин борасида қониқдим десам ҳам бўлади. Чунки биз деярли икки бўлим камчилиа бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, бугун кўриб олдик ва таҳлил қиламиз.

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатингиз?

- Вазиятни тўғридан-тўғри кўрмай қолдим. Бу футбол ва унда мана шунақа ўйин эпизодлари ҳам бўлиб туради. Видео такрорни кўриб, хулоса чиқарамиз.

- Жамоадаги мавжуд таркибдан қониқиш ҳосил қилаяпмизми?

- Жамоада ёмон йигитлар жам бўлмаган. Айтиб ўтганимдек, ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Масалан бугун яхши ҳимояландик, бу умумий ўйин сифатига ва натижага таъсир қилди. Таҳлил қиламиз, жамоани кучайтириш борасида ишлаймиз.

- "Металлург"ни Суперлигада олиб қолиш учун фурсат етарлими?

- Бугун ўз майдонимизда асосий рақиблардан бири билан ўйинда ғалабага эриша олмадик. Исталган мураббий бундай натижадан қониқмайди. Жамоани Суперлига олиб қолиш учун энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак. Зиммамиздаги вазифа шунга қаратилган. Олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эришиб, мақсад томон интиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика