Григорий Цейтлин: "Тез орада "Сурхон"га ПРО лицензиясига эга мураббий тайинланади"
02 июл 2020 23:12
Янгиликлар
Григорий Цейтлин: "Тез орада "Сурхон"га ПРО лицензиясига эга мураббий тайинланади"
"Пахтакор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар техник директори Григорий Цейтлин матбуот анжуманида қатнашди.
"Ўйин менга ёқди. Ҳар икки жамоа чиройли ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа яхшироқ ўйнади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Уларга қарши ўйнаш осон эмаслиги боис иккинчи рақам билан ўйнадик. Ўйиндаги ҳисобни биз очдик. Ёш болаларча хатолар туфайли кетма-кет 2 та гол ўтказиб юбордик. Захирадан майдонга тушган Шайдулов чап қанотда яхши ўйин кўрсата олди", - дейди Цейтлин.
- Владимир Андреев жамоа билан ишлашда давом этадими?
- Албатта, у мураббий сифатида жамоа билан ишлашда давом этади. Регламентга кўра, бош мураббий про-лицензиясига эга бўлиши лозим, Андреев эса А лицензияга эга. Алоҳида айтиш лозим, тез орада жамоага про-лицензиясига эга мураббий тайинланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар