UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  21 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17

Грэм Поттер "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди Янгиликлар

Грэм Поттер "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди

Мураббий қўл остидаги жамоалар статистикаси шуни кўррсатмоқда.

Мутахассис деярли бир хил натижалар билан "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди. Поттер сентябрь ойида "Стэмфорд Бриж"даги жамоа бошқарувини Томас Тухелдан қабул қилиб олганди. У "Челси" мураббийи сифатида қийин даврни бошдан кечирди.

47 ёшли мураббий катта маблағ билан қурилган "кўклар"дан яхши натижа чиқаришга уринмоқда. Биргина қишки трансферлар ойнасида Лондон клуби 600 млн фунт сарфлади.

Энди статистикалар шуни кўрсатяптики, Грэм Поттер янги жамоасида ўтган мавсумда "Брайтон"да қайд этган натижаси билан деярли бир хил натижани такрорлади.

"Челси" жорий мавсумда 23 та ўйиндан сўнг Премьер-лигада 10-ўринда бормоқда. Улар 8 та ўйинда ғалаба қозонишди, 7 та ўйин дуранг билан тугади ва 8 ўйинда мағлубият қайд этилди. Жами 23 та гол уриб, худди шунча ўтказиб юбордилар. Турнир якунига 15 ўйин қолганида "Челси" ҳисобида 31 очко мавжуд.

Таққослаш учун, "Брайтон" 2021/22 йилги мавсумда 23 та ўйиндан сўнг 7 та ғалаба, 12 тадуранг ва 4 та мағлубиятга учраганди. 25 та гол уриб, 23 та ўтказиб юборган жамоа бу пайтгача 33 очко тўплаган эди.

Тухель ушбу мавсум аввалида "кўклар"ни 6 та ўйинда майдонга олиб тушди ва 3 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият билан турнир жадвалининг 6-поғонасини банд қилган эди. 

"Стэмфорд Бриж" раҳбарияти Грэм Поттерга ишонч билдиришда давом этмоқда.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика