UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Грецияда касса аппаратининг қоғоз ўрами билан мураббий лабини ёришди (ФОТО) Янгиликлар

Грецияда касса аппаратининг қоғоз ўрами билан мураббий лабини ёришди (ФОТО)

Грециялик мухлислар ҳеч қачон ўйинни тинч кўра олишмаган, шу сабабли мамлакат стадионларида вақти-вақти билан кутилмаган воқеалар юз бериб туради.

Якшанба куни Салоникида ПАОК ҳамда "Олимпиакос" ўртасидаги баҳс бекор қилинди. Учрашув бошланишидан бир неча дақиқа олдин меҳмонлар бош мураббийи Оскар Гарсияга трибунадан касса аппаратининг қоғоз рулонини улоқтиришди.



Лаби ёрилган ва боши айланаётганидан эътироз билдирган мутахассисни касалхонага олиб кетишди.

"Жамоамни йиғиб, ҳаммани у ердан олиб кетдим. Кўришгунча" - дейди "Олимпиакос" вице-президенти Саввас Теодоридис.

"Улар бу ерга ўйинни бекор қилиш учун келишган. 30 йилдан бери "Олимпиакос" провакация қилади" - дея жавоб қайтарди ПАОК вакили Кирьякос Кирьякос.

Чемпионатда етакчилик қилаётган ПАОКга техник мағлубият ёзилиши, жаримага тортилиши ва мухлисларсиз бир нечта ўйин ўтказиши мумкин.

Ўйин бекор қилинганидан ғазабланган мухлилар ҳеч бўлмаса полиция билан муштлашиб, машиналарни ёқишга эришишди.


Полиция кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика