UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Равшан Ҳайдаров рекордчи, Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  0 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  3 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади Янгиликлар

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади

Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал учрашувини кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэ бошқариб боради.
ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками, кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэга қаноларда ватандоши Сонгуифоло Йэо ва бурундилик Жан-Клод Бирумушаҳу ёрдам беради. Камерунлик Неан Алиум эса учрашувнинг тўртинчи ҳакам этиб тайинланган.

Африканинг 2011 йилдаги энг яхши ҳаками ҳисобланган 42 ёшли Нумандиес Дуэ халқаро фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати, клублар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган, 2010 йилдан жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Африка Миллатлар Кубоги ва Африка Чемпионлар лигаси учрашувларида эса мунтазам ишлаб келади.

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашуви
2 июль, сешанба
ГРЕЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам:
Нумандиес Дуэ (Кот д’Ивуар)
Ён қанот ҳакамлари: Сонгуифоло Йэо (Кот д’Ивуар), Жан-Клод Бирумушаҳу (Бурунди).
Тўртинчи ҳакам: Неан Алиум (Камерун).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика