UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  34 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  5 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  1 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  4 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  8 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади Янгиликлар

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади

Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал учрашувини кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэ бошқариб боради.
ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками, кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэга қаноларда ватандоши Сонгуифоло Йэо ва бурундилик Жан-Клод Бирумушаҳу ёрдам беради. Камерунлик Неан Алиум эса учрашувнинг тўртинчи ҳакам этиб тайинланган.

Африканинг 2011 йилдаги энг яхши ҳаками ҳисобланган 42 ёшли Нумандиес Дуэ халқаро фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати, клублар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган, 2010 йилдан жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Африка Миллатлар Кубоги ва Африка Чемпионлар лигаси учрашувларида эса мунтазам ишлаб келади.

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашуви
2 июль, сешанба
ГРЕЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам:
Нумандиес Дуэ (Кот д’Ивуар)
Ён қанот ҳакамлари: Сонгуифоло Йэо (Кот д’Ивуар), Жан-Клод Бирумушаҳу (Бурунди).
Тўртинчи ҳакам: Неан Алиум (Камерун).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика