Греция терма жамоасининг собиқ мураббийи Сантуш 8 та ўйинга дисквалификация қилинди

Aziz Tukhtamuradov
4 авг 2014, 21:59
Греция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш 8 та ўйинга дисквалификация қилинди.

ФИФА португалиялик мураббийни ЖЧ-2014даги Коста-Рика терма жамоасига қарши ўйиндаги номаъқул ҳаракатлари учун жазолашга қарор қилди.

Дисквалификация Сантуш бошқарадиган терма жамоанинг 8 та расмий учрашувида амалда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мураббий ЖЧ якунланганидан сўнг терма жамоани тарк этганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru