Гранд клублар нишонидаги футболчи "Болонья"га ўтди
21 янв 2020 22:26
Янгиликлар
Гранд клублар нишонидаги футболчи "Болонья"га ўтди
"Кьево" ярим ҳимоячиси Эмануэль Виньято "Болонья" билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайти маълум қилди.
Таъкидланишича, 19 ёшли футболчи жорий мавсум якунига қадар "Кьево"да (ижара асосида) қолади ва ёзда "Болонья" билан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Аввалроқ Виньятога Европанинг бир қатор етакчи жамоалари, жумладан, "Бавария" ва "Челси" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, мазкур футболчи Италия ва Бразилия фуқаролигига эга. У аллақачон иккала мамлакат ўсмирлар терма жамоаси учун ўйинларда майдонга тушишга улгурган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар