

Таъкидланишича, 19 ёшли футболчи жорий мавсум якунига қадар "Кьево"да (ижара асосида) қолади ва ёзда "Болонья" билан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Аввалроқ Виньятога Европанинг бир қатор етакчи жамоалари, жумладан, "Бавария" ва "Челси" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, мазкур футболчи Италия ва Бразилия фуқаролигига эга. У аллақачон иккала мамлакат ўсмирлар терма жамоаси учун ўйинларда майдонга тушишга улгурган.




