UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  1 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  8 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги) Янгиликлар

"Гол"ни мўъжизага қиёслаган Ашурматов асл мўъжизани қўлдан чиқарди (+Шотанинг мардлиги)

Муборакдаги ўйин ҳақида эшитмаган одам қолмади. Биз ҳам учрашувдаги асосий эпизодга муносабат билдиришга қарор қилдик.

Дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган "гол" ҳақида

Ўйиндан кейин мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Бахтиёр Ашурматовнинг гапларини эшитдик. Қўқонликлар устози голни мўъжизага қиёслади. Мен ҳам қўшиламан, ўша вазият мўъжизавий эди. Лекин, Ашурматов ундан нотўғри мақсадда фойдаланди...

Унинг айтишича, Хомяков гол ўтказишни сўраганида унинг гапларига ишонмаган. Аммо, Ашурматовда ишонч ҳосил қилиш учун ўша вазиятни қайта кўриш имконияти бор эди. Тўғри, техник зонада телефондан фойдаланиш мумкин эмас, лекин "Машьал" томони уддалаганини кўрдик. 

Бу билан Ашурматовни айблаш фикридан йироқман. Буни Хомяков ҳам тан олди. Айтмоқчиманки, футболда фэйр-плей ҳамма нарсадан олдинда бўлиши керак. Бугун майдонда айбдор кимдир бўлса, у ҳакам эди. Бироқ, Бахтиёр акада ҳам, "гол" урган Мўмин Мелиевда ҳам, вазиятни ҳаммадан яхшироқ кўрган ва қўлини кўтариб реферига ишора қилмоқчи бўлган Муҳаммаданас Ҳасановда ҳам хатони тўғрилаш имконияти бор эди. Юқорида айтганимдек, имконият мўъжизавий эди, шундай қилган киши қаҳрамонга айланарди.

Бугун қўқонликлар 3 очко ютишди, аммо ғалаба ҳеч кимга татимаган бўлса керак. Чунки ўша вазиятда гол ўтказиб юборишганида ҳам ўйин охирига қадар 2-голни уриб, ғалаба қозониб кетишарди. Муҳими, ютуқ тоза бўларди. Кимдир 20 йилдан кейин мазкур ўйинни эсласа, уларни яхши фикр билан эслаши кафолатланарди. Аммо, барчаси аксинча бўлди (ишонмасангиз, мухлисларнинг изоҳларини ўқиб кўринг)...

Арвеладзенинг мардлиги

"Пахтакор"нинг собиқ устози Шота Арвеладзе ҳам фаолияти давомида шундай вазиятга дуч келган эди. 2015 йилнинг 13 март куни грузин бошқараётган "Қосимпошо" жамоаси "Коньяспор" майдонида меҳмон бўлган. Ўйин давомида Райан Бабел майдонга қулайди ва мезбон футболчилари нидерландиялик ҳамкасбларига ёрдам кўрсатилиши учун тўхтаб қолишади. Бироқ, Бабелнинг жамоадоши Райан Донк ўйинни давом эттириб, "Коньяспор" дарвозасини ишғол қилади. Буни кўрган Шота асабийлашиб кетади ва шогирдларига гол ўтказиб юбориш тўғрисида кўрсатма беради. 


Арвеладзенинг ўша ҳаракати барча томонидан жуда илиқ кутиб олинган ва унга нисбатан ҳурмат ошган эди.  Ҳозир биз ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтиб турган бўлишимиз мумкин эди...

Ҳакамларга босим ортиб кетди

Алишер Никимбаевнинг реферилар ҳақидаги гапларида жон бор. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг коррупцияга қарши ўтган йилнинг охирида бошланган (якунламай қолган) кураши ҳакамларнинг ишини оғирлаштириб юборди. Чунки мен, сиз — ҳаммамиз ишимиз билан боғлиқ кўплаб хатолар қилишимиз ва ҳар гал узр сўраб қутулиб кетишимиз мумкин. Аммо, рефериларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Уларнинг энг кичик хатоси ҳам хиёнатга йўйилади. Шу туфайли бугун уларга бўлган босим 2 баробар ошиб кетди. Бу табиий равишда хатоларни кўпайтирмоқда...

"Ўзингга ўзинг қилдинг..."

Ўша вазият учун "Машьал" томоннинг айби ҳам арбитрларникидан кам эмас. Тўғри, ҳакамлар ўйиндан олдин дарвоза тўрларини яхшилаб текшириб кўрмаган. Лекин, муборакликлар стадионидаги дарвозага катакларининг томонлари 10 сантиметрдан узунроқ бўлган тўрларни ким ўрнатган? Шундай экан, "Машьал" вакиллари ҳакамлар жамоаси билан бир қаторда ўзларидан ҳам ўпкалашлари керак. "Профессионаллик" деган тушунча сизга ғалатироқ туюлиши мумкин, лекин у энг камида бугунгидек шармандали вазиятларнинг олдини олади.

Фахриддин РЎЗИЕВ

Муаллифнинг олдинги мақолаларини ўқиш

Муаллиф :
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика