UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Ғиёс Комилов: "Суперлига форматига бироз ўзгартириш киритилса яхши бўлар эди" Янгиликлар

Ғиёс Комилов: "Суперлига форматига бироз ўзгартириш киритилса яхши бўлар эди"

Якунига етган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган жамоа бўлди.

Бундай натижада жамоа ҳимоячиларининг хизматлари ҳам беқиёс ҳисобланади. Биз бугун “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиларидан бири Ғиёс Комилов билан суҳбатда бўлдик.

- Ғиёсбек ўтган мавсум сизда қандай таассуротлар қолдирди? Ўзингиз  кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми?
– Бу йилги мавсум жуда қизиқарли ўтди дея оламан. Айниқса мавсум старти барча мухлислар ва футболчилар учун анчагина ҳаяжонли ўйинлар билан эсда қоларли бўлди. Ўзим кўрсатган  ўйин ҳақида гапиришим бироз ноқулай, баҳони мухлислар ва мутахассислар бергани маъқул бўлар эди. Жамоамиз суперлигада энг кам гол ўтказибдими, демак ҳимояда ёмон ўйин кўрсатмапмиз.Бироқ жамоамизнинг  турнир жадвалида эгаллаган ўрнига қарасак , ўзимизга мос бўлмаган жойда мавусмни якунладик. Шуниси бироз дилни хира қилади.

- Ўтган мавсумда сиз учун энг эсда қолган ўйин , қайси ўйин бўлди?
- Албатта сўнгги турдаги Фарғонада бўлиб ўтган “дерби”  энг эсда қоларли  ўйин бўлди. Чунки мавсум якунига келиб “Нефтчи” билан бўладиган ўйин биз учун жудаям аҳамияти юқори ўйинга айланди, аксинча мезбонлар учун эса деярли кераксиз ўйин эди. Шунга қарамай мезбонлар ўз мухлислари учун жонларини бериб ўйнашди. Биз эса майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Шунинг учун бу учрашув ҳаёт-мамот жангига айланди. Мухлислар эса ҳақиқий “дерби”га хос , шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. Мана шундай ўйинлар кўпайса мухлислар учун  футбол янаям учун қизиқарли бўлади.



- Суперлига форматига муносабатингизни билдирсангиз. Келаси мавсум қандай форматда ўтишини истаган бўлар эдингиз?
- Форматнинг ўзгариши мавсум бошида барчада юқори қизиқиш уйғотди. 1-босқич ўйинларида интрига жудаям кучли бўлди. Мухлислар ҳам стадионларга кўп келишди. Ўйинларни телевиденияда тўғридан-тўғри кўрсатилиши, стадионлардаги мухлислар учун яратилган шароитлар, айниқса рамазон ойида ўйин вақтлари мухлисларнинг ибодат вақтларига қараб қўйилиши, булар жуда катта ўсиш бўлди. Лекин жамоалар иккита олтиликка бўлинишгандан сўнг, қуйи олтилик жамоалари ўйинларига бўлган қизиқиш бироз пасайди. Биз футболчиларда ҳам кучли олтиликка кира олмаганимиздан сўнг  қандайдир хафсаласизлик пайдо бўлди. Манимча келгуси мавсумда чемпионат форматига бироз ўзгаришлар киритишса яхши бўларди. Чемпионатда 12 та жамоанинг қолгани менимча интригани кучайтириб беради. Фақат “олтин очко” қоидасини яна бир кўриб чиқиш керак деб ўйлайман.

- Сиз олдин бошқа жамоаларда тўп сургансиз, Қўқонда яратилган шароитлар сизни қониқтирдими?
- Очиғи Қўқондаги шароитлардан нолисак яхши бўлмайди. Шароитларимиз яхши бўлди. Жамоа раҳбарияти футболчиларни яхши яшашлари учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширдилар. Молиявий томондан ҳам катта муаммолар бўлмади.

- Мураббийлар штаби ҳақида ҳам фикрингизни билдирсангиз.
- Мураббийлар ҳақида ҳам илиқ фикрдаман. Бош мураббийимиз Ўзбекистоннинг янг машҳур футболчиларидан бири бўлганлар. Футболчиларни яхши тушунишади.Нўъмон ака айрим мураббийларга ўхшаб, натижа учун футболчини қурбон қилмайди. Яъни ким ўйинга ҳамма томондан тайёр бўлса шу футболчига имкон беради. Бизларни доим тўғри тушунадилар, футболчиларни қандай муаммолари бўлса эшитиб , қўлларидан келган ёрдамларини аямадилар. Қолган мураббийларимиз ҳам ўз ишларига жуда яхши муносабатда бўлишди. Кўплаб ёш футболчилар бу мавсумда анчагина ўсишга эришгани сўзимга исбот бўла олади.



- Келгусидаги режаларингиз қандай, яна Қўқонда қоласизми ёки бошқа таклифлар ҳам борми?
- 31 декабрь куни “Қўқон-1912” жамоаси билан тузилган шартномамиз ўз якунига етади. Жамоа раҳбарияти келгуси мавсумда ҳам жамоада қолишимни хоҳлашмоқда. Албатта бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Лекин 1-ўринда жамоамиз раҳбарияти билан музокара олиб борамиз, мақсадларимиз мос келса яна Қўқонда ўйнашда давом этаман.  Қолаверса отам ва Зафар ака Мусабоев билан ҳам маслаҳатлашаман.

Шу ўринда мавсум давомида бизни қўллаб турган Қўқонлик мухлисларимизга ҳамда мени доим қўллаб турадиган ашаддий  мухлисларимга  ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни етказиб қўйишингизни илтимос қиламан. Қўқон ҳалқи футболни чин дилдан севишади. Уларга келаётган янги йилда энг яхши тилакларимни изҳор қиламан. 2019 йил барчаларининг  хонадонларига шодлик олиб келсин.


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика