Испания прокуратураси «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 14,7 миллион евро солиқ тўламагани ҳақида эълон қилганди. Унинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Gestifute компанияси бу вазиятга изоҳ берди.
«Футболчи солиқ тўлашдан қочмаган, бу аниқ. У солиқ идораларидан ишлаб топган пулларини яширмаган ва давлатни алдашга уринмаган», — дейилади компания баёнотида.